Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Феруз Абилов Пичоқчи маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Феруз Абилов Пичоқчи маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

 

 Жорий йил 15 май куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, Пичокчи МФЙда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосарлари,   ИИВ ходими  Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими бошлиғи У.Мажидов, Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Мустафоев, Туман мактабгача таълим булими Б.Асророва, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бўлими И.Саъдуллаев, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими Э.Джураев, Туман тижорат банклари, Халқ таълим бўлими С.Ортиқова, Автомобиль йўллари туман бўлими бошлиғи П.Ўроқов, Мажбурий ижро бюроси бошлиғи С.Рахимов, ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.

Қабуллар жараёнида  8 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди, 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди..

Соҳалар кесимида энг кўп мурожаатлар электр таъминоти масаласида 3 та, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш масаласи 3 та, қурилиш масаласида 3 та, йўл қурилиш масаласи 2 та, оилавий мактабгача таълим муассасаси қуриш масласи, уй-жой масаласида 1 та, поликленикани жиҳозлаш  ва хусусий стаматология қуриш масаласида 2 та ва бошқа мурожаатлар келиб тушди.

Шундан, Пичоқчи маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Туртайғир қишлоғида яшовчи 1-гурух ногирони Нарзуллаева Қандолатнинг ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаати жойида ўрганиб, бартараф этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Қ.Нарзуллаевага ногиронлик аравачаси топширилди.

Қабуллар жараёнида муаммоларнинг қўшимча ўрганиш талаб этиладиган  мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM