Оқдарё бозори қурилади

Оқдарё бозори қурилади

         Замонавий, барча қулайликларга эга бозорда савдо қилиш Оқдарёликларнинг ушалмас орзуси бўлиб келарди.

Ушбу масала Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашида бир неча бор (2012,2014 йилларда) муҳокама қилинган бўлсада ечимини топмаган.

Иқтисодий маълумотга эга, иқтидорли ҳоким Феруз Абиловнинг сай-ҳаракатлари билан Оқдарё тумани маркази-Лойиш шаҳарчасида барча қулайликларга эга замонавий барпо этиладиган бозор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиб ижобий хулоса олинди.

         Туман ҳокимининг тегишли Қарори билан 8(саккиз) гектар ер майдони ажратилди, бозор маъмурияти шакллантирилди.

2019 йил 15 май куни буюм бозори, деҳқон бозори, автотурар жойларни ўз ичига олган “Оқдарё бозори” мажмуаси қурилишини бошлаш тадбири ўтказилди.

         Дастлаб-эрталаб (соат 10:00 да) бозор қуриладиган жойда туман ҳокими бошчилигида ҳомийлар ҳамда туман оқсоқоллари, фаоллари иштирокида катта қорамол сўйилиб қурбонлик қилинди ва гўшти (150кг) рўзадорлар, кам таъминланган оилаларга эҳсон қилинди.

Сўнгра (соат 18:00 да) туман Кенгаши депутатлари, нуронийлар, туман ташкилотлари раҳбарлари, барча фаоллар ҳамда ҳомий-тадбиркорлар иштирокида “Оқдарё бозори” мажмуаси қурилиши бошлаш тадбири ўтказилди. Бозор бўйича нуронийлар, фаоллар фикр ва таклифлари эшитилди.

Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги ташкилотчилигида иштирокчиларга хайрия ифторлиги (300 кишига) берилди.

Барпо этиладиган мажмуа давлат ва халқаро аҳамиятга эга бўлиб Оқдарё тумани ва халқининг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. 

   

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM