ҚОЗОҒИСТОНДА ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ ФЕСТИВАЛИДА 3 НАФАР СПОРТЧИЛАРИМИЗ ҒОЛИБЛАР САФИДА БЎЛИШДИ

ҚОЗОҒИСТОНДА ЎТКАЗИЛГАН СПОРТ ФЕСТИВАЛИДА 3 НАФАР СПОРТЧИЛАРИМИЗ ҒОЛИБЛАР САФИДА БЎЛИШДИ

     Шарқ якка кураши – бу шундай йўлки, унда инсон бутун умри мобайнида ўз танасини чиниқтириб, руҳини мустаҳкамлаб, ўзидаги янги қобилият ва имконият қирраларини очишга интилади. Шарқ якка кураш турлари инсонларга ўзини ҳимоя қилиш санъатини ўргатади. Қолаверса, жанговар услуб ва стратегияни мустаҳкамлаш, олам ва одам ўртасидаги уйғунлик – гармонияни идрок этган ҳолда инсонда онгли тарзда ўз ҳаёт тарзини ўзгартириш имкониятини яратади. Бу каби интилишларнинг асосида қисман инсоннинг ўз табиатидан, қисман эса спорт усталари асос солган усул ва мактаб анъаналари томонидан вужудга келади. 
     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида анъанавий шарқ якка курашлари фестивали ўтказилди. Фестивалда вилоятимизнинг Оқдарё туманида яшовчи спортчиларимиз Ўктамова Шаҳризода каратэ тури бўйича +60 кг. вазнда ҳамда Мавлонова Нозима 50 кг. вазн тоифасида, Узоқов Сухроб эса аралаш якка курашлари тури  бўйича 60 кг вазнлилар мусобақаларида муносиб иштирок этишди. Уччала спортчимиз ҳам фестивалда 3-ўринни эгаллаб, ғолиблар сафида бўлишди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM