Хотира Муқаддас

                                           Хотира Муқаддас!

      Хотира-Муқаддас. Кексаларни эъзозлаш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, қабристонларга бориб ўтганларни ҳаққига дуолар ўқиш, пойига гуллар қўйиш, шунингдек, масъулияти чекланган кишиларни холидан хабар олиш ҳар бир Ватандошимиз учун шарафли ва савобли ишдир.

Яқинлашиб келаётган 9-май-Хотира ва қадрлаш куни ҳам айнан мана шундай савобли ишларни  қилишга ундайди.

Хотира куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда Оқдарё туманининг 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Шахноза Рахмонова ва мактаб ўқитувчиларининг кўрсатган ташаббуслари билан туманнинг Лойиш шаҳарчасидаги имконияти чекланган 63-махсус мактаб интернатида хотира кунига бағишлаб ўтказилган тадбир ҳам юқоридаги фикримизнинг амалдаги қиёфасидир.

    Аввало, тадбирни утказишда якиндан ёрдам бериб, барча шарт-шароитларни яратиб берган Оқдарё тумани ҳокими Абилов Феруз Негматуллаевичга 7-сон БМСМ маъмурияти ўз миннатдорчилигини  билдиради.

Тадбирни дастлаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Юлдуз Ўроқова очиб берди. Сўнгра мусиқа мактабининг ўқувчиларидан тузилган чолғучилар ансамбли, яккахон ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда, шу мактабда ташкил этилган болалар рақс ансамбли ўз чиқишлари билан маъсулияти чекланган болаларга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, маъсулияти чекланган болаларга аввалам бор қувонч шодликлар улашиш, кўнглида ватан мадҳини ҳис этиш, олам-олам орзу умидлар бағишлаш қолаверса, эртанги кунга, келажакка бўлган иштиёқини янада оширишга хизмат қилади.

Тадбир давомида маъсулияти чекланган болалар ҳам ўзларининг устозлари ўргатган шеърлари, қўшиқлари ва рақслари билан иштирок этиб байрамга янада кўтаринки кайфият бихш  этди.

Тадбир сунгида эса икки мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари эсталик учун расмларга тушиб, бир-бирларига ўзларининг эсталик совғаларини топширишди.

             Ҳаёт гуллайди, яшнайди албатта, меҳр–оқибат бўлган жойда. Ундан лаззат олиб яшашга ҳар биримиз ҳақлимиз. Дўстларни қавм- қариндошларни, кексаларни шу билан бир қаторда маъсулияти чекланган кишиларни йўқлаш, иймони бут кишиларнинг олий ҳимматидир.

Зеро,ўзгаларга қувонч улашиш ўз қувончингдан ҳам ёқимлироқдир.

 

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM