Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсақол) сайлови ўтказилмоқда

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсақол) сайлови ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Муҳокама якунлари бўйича аввалги сайловларда орттирилган тажриба ва қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови жорий йилнинг 1 май кунидан ўтказила бошланди. Мана шундай адолатли сайловларда “Кумушкент”, “Бозоржой” , “Оқдарё” ва “Амир Темур” МФЙ ларидаги фуқаролар ўзларига янги маҳалла раиси (оқсақоли)ни сайладилар. Тумандаги қолган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловлар белгиланган режа асосида ўтказиб борилиши ташкил этилмоқда.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM