Оқдарё туманида яна битта давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Оқдарё туманида яна битта давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Оқдарё тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Музон қишлоғида      32-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси қайтадан қуриб фойдаланишга топширилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман мактабгача таълим бўлим мудири, мактабгача таълим бўлими ходимлари, мактабгача таълим муассасалари педогоглари ва маҳалла фаоллари қатнашдилар.

Тадбирни туман ҳокими очиб бериб соҳа мутахассислари ва Янгиобод маҳалла аҳолисини ушбу мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилганлиги билан табриклаб, муассасадаги яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаб ўтди.

Маҳалла фаоллари сўзга чиқиб туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва соҳа мутахассисларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Ушбу мактабгача таълим муассасаси 75 ўринли бўлиб тумандаги 3-7 ёшли болаларнинг 75 нафарини қамраб олади.

Тадбир давомида болажонлар томонидан қилинган чиқишлар, ижро этилган қўшиқлар ва рақслар барчани бирдек хурсанд қилиб, тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.

​​​​​​

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM