"Соғлом авлод соғлом қизларни тарбиялашдан бошланади" шиори остида спорт тадбири ўтказилди

"Соғлом авлод,соғлом қизларни тарбиялашдан бошланади" шиори остида спорт тадбири ўтказилди

2019 йилнинг 30 апрел куни Самарқанд агроиқтисодиёт коллежи ўқувчи қизлари ўртасида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусини қўллаб қўвватлаган холда "Соғлом авлод соғлом қизларни тарбиялашдан бошланади" шиори остида спорт тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда 2-3 курс ўқувчиларидан ташкил топган 4 та жамоа иштирок этишди. Спорт тадбири 5 та шарт асосида ўтказилди. Мазкур шартларда фаол иштирок этган 31- Бухгалтерия йўналишининг "Чаққонлар" жамоаси фахрли 1-ўринни, 31-ТТБТЭ йўналишининг "Чемпион" жамоаси 2-ўринни, 31- Компьютер инжиниринг йўналишининг "Қалдирғоч" жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Ғолиблар таълим муассасасининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM