Оқдарё туманида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Оқдарё туманида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

Маълумки, жорий йилнинг 22 апрелда ўтказилган вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида 27-28 апрель кунлари вилоят бўйича оммавий ҳашар кунлари деб эълон қилинган.
  Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан туман ташкилотлари,  депутатлар ҳамда 35 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва маҳаллада истиқомат қилувчи фаол аҳоли билан биргаликда, кўтаринки кайфиятда ташкилотлар, маҳалла ва кўчалар атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
 Маҳаллалардаги кўчалар ва хонадонлар тозаланиб намунали ҳолатга келтирилмоқда, маҳалла ва гузарларнинг саришталиги, томорқаларда экинлар ва гул-райҳонлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM