Мақола

ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАҲАРЛАНИШЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Замбуруғларнинг табиатда 100 мингдан ортиқ тури маълум бўлиб, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг оралиғида бўлган алоҳида гуруҳ ҳисобланади. Ўзбекистонда қалпоқчали замбуруғларнинг 170 дан ортиқ тури маълум бўлиб, шулардан 16 тага яқин тури истеъмолга яроқли, 7та тури заҳарли ва қолганлари истеъмол учун яроқсиз турларга бўлинади.

Истеъмол қилиш мумкин бўлган ва заҳарли қўзиқоринларни турларга ажратиш жуда мураккаб. Кўп ҳолларда улар бир-бирига ўхшаб кетади.

Қўзиқориндан заҳарланган вақтда касаллик белгилари истеъмол қилинган қўзиқорннинг турига қараб, куйидагича намоён бўлади. Масалан; қизил мухамор таркибида мускаридин ва мускарин алкаоидалари мавжуд. Қизил мухамордан заҳарланганда касаллик белгилар 1-2 соат  ўтгач намоён бўлади. Асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, бу айниқса заҳарланиш учун характерли белги ҳисобланади. Бундан ташқари сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши кузатилади, томир уриши (пульс) секинлашади ва сустлашади, алаҳсираш (галюцинация), титраш кузатилади, беморларда айниқса, кўз қорачиғининг кенгайиши (мускаридин)нинг ёки уларнинг торайиши (мускарин)нинг таъсири натижасида кузатилади. Беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кундан кейин улар соғайиб кетадилар. Аксинча  шифокорга мурожаат қилмаса ёки ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса,  беморнинг аҳволи оғирлашиб, баъзан бу ҳолат ўлим билан якун топиши ҳам мумкин. 

  Бозорлар ва савдо дўконларидан қўзиқорин харид қилмоқчи бўлсангиз, гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари ҳамда ветеринария-санитария лаборатория мутахассислари томонидан бериладиган маълумотномани талаб қилиш керак бўлади.

Шу билан бирга, инсонлар дала ҳовлиларда, яйловларда ва ариқ бўйларида ўсган ҳар хил турдаги қўзиқоринларни истеъмолга яроқли ёки яроқсизини билмасдан териш ва истеъмол қилишлари тақиқланади.

Оқдарё туман ДСЭНМ Сан врачи                                                        Э.Ахмедов   

  

       

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM