“Ораста ва сариштали хонадон – қут-барака манбаи” шиори остида маҳаллаларда ва хонадонларда “Озодалик  ва  ободлик  акцияси” ЎТКАЗИЛМОҚДА

“Ораста ва сариштали хонадон – қут-барака манбаи” шиори остида маҳаллаларда ва хонадонларда “Озодалик  ва  ободлик  акцияси”

ЎТКАЗИЛМОҚДА

Cамарқанд вилояти Оқдарё туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини  мувофиқлаштириш бўйича Оқдарё туман Кенгаши, туман касаба уюшмаси бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгашларининг қўшма қарори Самарқанд вилояти Оқдарё туманида аҳоли ўртасида хонадонларни намунали ҳолатга  келтириш, озода ва саранжом-саришта тутиш кўникмасини  шакллантириш  аҳолида  хонадон юритиш маданиятини ҳамда фуқароларнинг турмуш  маданиятини юксалтириш, мазкур жараёнларда маҳаллаларда яшовчи  хотин-қизларнинг маъсулиятини, дахлдорлигини ошириш ҳамда бу борада  намунали деб топилган хонадонларни аниқлаш, рағбатлантириш ва илғор  тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Оқдарё туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини  мувофиқлаштириш бўйича  туман бўлими, туман касаба уюшмаси бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан қўшма қарори имзоланди.

Ушбу қарорда туманда 34 маҳаллалар ўртасида “Ораста ва сариштали хонадон “қут-барака манбаи” шиори остида “Озодалик ва ободлик” акцияси жорий йилнинг март-апрель ойларида ўтказилиши ва мунтазам назорат қилиб борилиши белгиланган. Шунингдек “Озодалик ва ободлик акциясини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага мувофиқ баҳолаш  тизими тасдиқланган.

Акцияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар ташкилий қўмита томонидан мувофиқлаштирилиши белгилаб қўйилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари март-апрель ойларида ҳар бир маҳаллага кириб боради. Хонадонларнинг озода ва саринжом ҳолати беш баллик тизимида баҳоланади. Акция якунида ғолиб хонадон вакиллари совғалар билан тақдирланади.

 

  Оқдарё туман ҳокими ўринбосари,

  Хотин-қизлар қўмитаси раиси:                                     Ю.Ўроқова

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM