Жамғариладиган пенсия таъминоти тизими оддий фуқарога қандай афзалликлар тақдим этади?

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг ажратилиши ишлаётган фуқароларга тўланиши лозим бўлган иш ҳақига (даромадига) таъсир этмайди. Ҳар ойлик жамғариб бориладиган пенсия мажбурий бадаллари ушбу ходимнинг даромадига Қонунда белгиланган тартибда ҳисобланган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан чегириб қолинади. Ўзбекистон Республикасининг “Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига биноан, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишда танлаш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, тўловларни олувчилар ўзлари мустақил равишда белгилайдиган муддат мобайнида ҳар ойлик жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишни ёки жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бир йўла олишни танлаш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғармаларининг ҳолати тўғрисида, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларга ҳисоблаб чиқарилган фоизлар ҳақида бир йилда бир маротаба ахборот олиш ҳуқуқига эгадирлар. 
Шу сингари, иштирокчиларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғармаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ васият қилиб қолдириш ҳуқуқи ҳам берилган.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида тўпланган маблағлар учун ҳисобланган фоизлар ҳамда бу маблағлар ҳисобига берилган пенсиялар солиқ тўлашдан озод қилинади.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM