Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйишига қандай ҳолатлар асос бўлади?

Нотариус томонидан мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ солишга асос бўлиб, банк муассасалари, хўжалик ҳисоби корхоналари ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй-жойни, квартирани (уй-жой, квартиранинг бир қисмини) ва кўчмас мулк сотиб олиш ва уни тубдан таъмирлаш учун қарзлар берилганда, бу тўғрисида берилган хабарномалари уй-жой, уй-жойни бир қисмини, гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни гувоҳлантириш чоғида, шунингдек қонун билан кўрсатилган бошқа ҳолларда уй-жой жойлашган ердаги нотариус уй-жойни ёки унинг бир қисмини, квартирани бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди. Агар автомашиналар гаров шартномасининг предмети бўлса, уларга нотариус томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадарли тақиқ солинади. Бу ҳақда автомашинанинг техник паспортига белги қўйилиб, автомашина рўйхатда турган ЙҲХХ (Йўл Ҳаракати хавфсизлик хизмати) га тақиқнома юборилади.

Тақиқ солиш қарз берганлиги тўғрисидаги банк муассасаси хўжалик ҳисоботдаги корхонанинг хабарномаси асосида, нотариус томонидан тақиқ ҳақидаги ёзувни ёзиб қўйиш билан амалга оширилади. Хабарноманинг нотариус томонидан тақиқ ҳисобланганлиги тўғрисидаги ёзуви билан бирга унинг нусхаси шу уй-жой жойлашган тегишли давлат кадастри бошкармасига, бошқа нусхаси эса қарз берган муассаса ёки хўжалик ҳисоби корхонасига юборилади бир нусхаси эса нотариал идорада қолади.

Уй-жойни, хонадонни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномага тақиқ қўйиш шу гаровга қўйиш шартномасига ёзиб қўйиш билан амалга оширилади. Нотариус гаров тўғрисидаги шартномага тақиқ қўйиш тўғрисида уй-жой жойлашган ердаги тегишли давлат кадастри бошқармасини хабардор қилади. Тақиқлар қўйиш ва қайд этиш алоҳида реестр китобига ёзиб қўйиш билан амалга оширилади. Бу реестрда суд ва тергов идораларининг уй-жойга арест солинганлиги ҳақидаги хабарлари ҳам қайд этилади. Тақиқлар ва арестлар қўйиш тўғрисидаги ёзув, тақиқлар ва арестларни ҳисобга олиш алфавитлар дафтарига ёзиб қўйилади.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM