Оқдарё  туман ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олидини олиш, бўйича “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Мактабгача таълим касб-ҳунар коллежида 27 март куни фуқаролар билан сайёр

Оқдарё  туман ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олидини олиш, бўйича “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Мактабгача таълим касб-ҳунар коллежида 27 март куни фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди

 

 

Оқдарё туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Н.Абилов Мактабгача таълим касб-ҳунар коллежида 1-сектор ҳудудига қарашли “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг турли масала ва таклифлари бўйича мурожаатларини ўрганиб сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда туман ташкилот раҳбарлари сектор ишчи гурух масъул ходимлари ва 34 нафар фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабулни Оқдарё туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Н.Абилов сўзга чиқиб очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарори мазмун моҳиятини маҳалла аҳолисига етказиш ҳамда бу борада тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижросини тўлақонли таъминлаш, моддий ёрдам олаётган ва бундай ёрдам белгиланмаган оилаларни аниқ рўйхатини шакиллантирш ва шу рўйхат асосида манзилли ёрдам кўрсатиш, ишчи гурух томонидан ўрганилган хонадонлар ва уларнинг моддий маънавий муҳит хусусида ўтказилган сўровнома асосида электрон база юритиш, бу жараёнда аҳолини асоссиз ва борилмаган хонадонлар билан ишлаш тартибини жорий этиш, маҳаллада аҳоли учун зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш, эҳтиёжманд оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлашда маҳаллаларда доимий равишда очиқлик ва жамоат назоратини таъминлаш.масалаларида турли вазифа ва топшириқлар белгилаб берди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Н.Абилов фуқаролар томонидан қандай муаммолар борлиги, уларни ечимини топиш борасида тўғридан-тўғри савол-жавоб масаласига ўтишни таклиф қилди, таклиф бир овоздан қатнашчилар томонидан мақулланди.

Шундан сўнг, йиғилишда қатнашаётган фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалаларни, муаммоларни ҳамда таклифларни бирин-кетин навбат билан билдиришдилар.

Сайёр қабул давомида 16 нафар фуқародан 5 хил мазмундаги уй-жой, кадастр, йўл қурилиш, бандлик, оғир ижтимоий шароитда яшовчи аёллар масалалари бўйича мурожаатлар атрофлича ўрганилди.

Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар ижроси учун масъуллар бириктирилиб, назоратга олинди.    

      

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM