Окдарё туманда 15 нафар тадбиркорларга ОИЛАВИЙ НОДВЛАТ уй боғчасини очиш учун РУХСАТНОМА берилди

Окдарё туманда 15 нафар тадбиркорларга ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ уй богчасини очиш учун РУХСАТНОМА берилди

 

  2019 йил 19 март куни Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

  Байрамда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, Бўлим тасарруфидаги мактабгача таълим муассаса мудиралари, тарбиячи, омбор мудирлари, ҳамширалар ҳамда 15 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим муассаса мудиралари иштирок этишдилар.

  Тадбирни Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов сўзга чиқиб байрам тантанани очиб берди ҳамда тумандошларимизни юртимизга кириб келаётган Наврўз умумҳалқ байрами билан муборакбод этди.

  Байрам давомида Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов томонидан 15 нафар тадбиркорларга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига уй боғчаларини очиш учун РУХСАТНОМАлар берди.

  Миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз албатта байрамга шукуҳ бағишлаган ҳолда “Келин салом” маросимлари ҳам намойиш этдилар. 

  Болажонлар томонидан “Келди баҳор”, “Андижон полкаси”, “Юртимда Наврўз”, “Баҳор валъси”, “Бобо дехқон” мавзуларида қўшиқ, рақс ҳамда кўринишлар намойиш этилди.

  Тадбирда келган меҳмонларни албатта ушбу чиқишлар ва кўринишлар хўшнуд этди.

  Кўп йиллар давомида туманимиз ёш болажонлари қалбида эгаллаган, билим савиясига ўз ҳиссасини қўшган фахрий ўқитувчилар таклиф этилган бўлиб, Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан эсталик совғалар ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.

  Байрам давомида муассасалар томонидан сумалак ташкил этилган бўлиб. Сумалак атрофида куй-қўшиқлар намойиш этилди.

  Байрам сўнгида Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан барча мактабгача таълим муассасалари фаол, иқтидорли тарбиячи, ҳамшира, омбор мудирлари фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM