Оқдарёда Наврўз байрами шукуҳи

Оқдарёда Наврўз байрами шукуҳи

2019 йил 16 март куни Оқдарё туманидаги  “Оқдарё мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш  касб-ҳунар коллежи"да     “Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!”  мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Бунда тумандаги  барча ташкилотларнинг вакиллари  ва туман аҳолиси иштирок этдилар. Байрам тадбирида баҳор таомлари кўргазмаси, миллий каштачилик, варрак  учириш,  келин салом, сумалак сайли, миллий кураш, хўроз уруштириш каби тадбирлар байрам кўркига кўрк қўшди. Байрамда туманнинг 9 нафар иқтидорли ёшларига туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари, 40 нафар  ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.  Тадбирга ташриф буюрган хонанда Севинч Мўминова ва туман Маданият ва аҳолига хизмат кўрсатиш уйи хонандалари   ўзининг ажойиб қўшиқлари билан йиғилганларни хушнид этдилар. Байрам тадбирлари  “Баҳор” ресторанида давом этди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM