Пайнетлар тўғрисида тушунча, Пайнетларга тегишли солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида ахборот

Сўраган эдингиз

        -Пайнетлар тўғрисида тушунча бериб ўтсангиз. Пайнетларга тегишли солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида ахборот берсангиз.

   - 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508 сонли қонунга асосан киритилган ўзгартиришлар бўйича Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар йиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.. Шундан келиб чиқиб 2018 йил якунлари бўйича битим суммаси 1 млрд. сўмдан ошса, бундай корхоналар умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаш (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи ҳам) тартибига ўтказилади.

     Агар корхонанинг тушуми 1 млрд. сўмдан кам бўлса, ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлади.ПҚ-4086-сонли қарори билан тасдиқланган солиқ ставкаларига асосан ялпи тушумдан 25 фоиз миқдорида (ўтган йили 33 фоиз) ягона солиқ тўлови тўлайди. Шунингдек, корхона ер, мол мулк ва ер солиқлари тўловчиси бўлади.

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM