Камчиликлар бартараф этилмоқда

Камчиликлар бартараф этилмоқда

Оқдарё туман  ҳокимлиги, туман прокуратураси, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан тумандаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида паспортлаштириш ўтказилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, паспортлаштириш жараёнида тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди ҳамда мавжуд тушунмовчиликлар ва камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади.

"Оқдарё савдо комплекси"  ва "Оқдарё деҳқон бозор" МЧЖлар ҳудудидаги   136 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ишчи гуруҳ ўрганилганда, бир қатор камчиликлар аниқланди.

 Жумладан, 14 та ҳолатда ҳужжатсиз фаолият юритиш, 80 та ҳолатда назорат касса машинаси ҳамда тўлов терминали ўрнатмаганлиги, 26 та ҳолатда фаолият гувоҳномаси мос келмаслиги, 85 ҳолатда ижара шартномаси тузилмаганлиги, 47 та ҳолатда эса норасмий ёлланма ишчилар ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.

 Ушбу ҳолатлар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан расмий огоҳлантириш хатлари берилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда.

         Ушбу тадбирлар хўжалик субъектларини текшириш билан умуман боғлиқ эмас. Асосий мақсад тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишлари учун кўмак ва маслаҳат беришдан иборат.

 

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM