8-март байрами олдидан кам таъминланган хотин-қизлар учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

8-март байрами олдидан кам таъминланган хотин-қизлар

 учун байрам  тадбири бўлиб ўтди.

2019 йил 5 март куни Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасидаги 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида  "Аёл борки олам мунаввар" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф.Н.Абилов очди ва вилоятнинг ижтимоий -сиёсий ҳаётидаги фаоллиги, жамият тараққиёти фаровонлиги учун хизмат қилаётган хотин-қизлардан "Бошдархон" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси  Г.Жандиева ва туман Халқ таълими бўлими мудираси  С.Ортиқоваларни вилоят хотин қизлар қўмитасининг "фахрий ёрлиғи" билан табриклади.  Шунингдек, 2018 йил давомида ўз меҳнат фаолияти билан туманимиз ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ хотин-қизлари ҳам туман ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.  Жумладан: "Йилнинг энг иқтидорли қизи" номинацияси бўйича М.Қаноатова, Ш.Аҳмедова, С.Пардаевалар, "Йилнинг энг яхши ФХДЁ мутахассиси" номинацияси бўйича Н.Ачилова, "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" номинацияси бўйича З.Эгамқулова, "Йилнинг энг яхши фидойи шифокори" номинацияси бўйича М.Вохидова, "Йилнинг энг яхши раҳбар аёли" номинацияси бўйича Ш.Рахмонова, "Йилнинг энг яхши меҳнат фахрийси" номинацияси бўйича Ш.Негматова,  "Йилнинг энг яхши фермер аёли" номинацияси бўйича К.Жураева,  "Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли" номинацияси бўйича Ш.Муродова, "Йилнинг энг яхши бошланғич ташкилот раҳбари" номинацияси бўйича А.Қурбонова, "Йилнинг энг фаол отинойиси" номинацияси бўйича Ш.Ҳакимова, "Йилнинг энг яхши спорт мураббийи" номинацияси бўйича У. Мустафоева ва "Йилнинг энг яхши маҳалла мутахассиси" номинацияси бўйича М.Эшмуратоваларга туман ҳокими номидан "фахрий ёрлиқ"лар топширилди. Байрам тадбирида 7-сон мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан доирачилар ансамбли, мақомчилар ансамбли ва халқ чолғулари йўналишидаги куй ва қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Байрам тадбири “Устоз” базмгоҳида давом этди.  Базмгоҳда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг бекаларидан иборат  500 нафар хотин-қизларга байрам дастурхони ва концерт дастури  ташкиллаштирилди. Байрам ниҳоясида туман ҳокимлиги томонидан барча хотин-қизларга совғалар улашилди.  Байрам қатнашчилари туман ҳокимлигига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, хушнуд кайфиятда уйларига қайтдилар.  

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM