Туманнинг шифобахш ва мўжизаларга бой гўшаси.

ҚУТИРБУЛОҚ – ШИФОБАХШ МАСКАН

Туманимизда хам ўзининг турфа сиру синоатлари, табиатининг бетакрор мужизалари билан барчани мафтун этиб келган гўшалар бор. Шундай масканлардан бири – Зарафшон МФЙ қўтирбулоқ қишлоғида жойлашган қўтирбулоқ сувидан илгари махаллий ахоли турли яраларни даволашда фойдаланган. Яқинда унинг инсон организмидаги қанд миқдорини бир меъёрда ушлаб туриш хусусиятига эга экани маълум бўлди. Шундан буён бу ернинг таърифини эшитганлар булоқ сувидан дардига дармон излайди. Уни истеъмол қилганлар билан суҳбат қилсангиз, қандли диабет асоратлари чекинганини суюниб сўзлашади.

– Бир неча йил аввал тез-тез чанқаб, холсизланадиган бўлиб қолдим, – дейди бу ерга келган беморлардан бири, Бегали ака, – Кунглим айнир, бўлар-бўлмасга асабийлашардим, ориқлаб кетдим. Шифокорлар қандли диабет ташхисини қўйди. Ушанда қўтирбулоқ сувининг бу дардга даволигини эшитиб қолдим. Ёзда келиб, бир неча кун булоқ сувидан тўйиб ичгач, чанқоғим анча пасайди. Ўзимни тетик хис эта бошладим. Қайтиб бориб, тиббий курикдан ўтган эдим, шифокорлар саломатлигим яхшилигини айтишди. 

Чашманинг сирли жихатига бу ернинг табиий ўрни ва булоқнинг шифобахш хусусиятлари хам сабаб бўлган. Шунингдек, чашма суви таркибидаги фосфор моддас сувнинг ва балиқларнинг товланиб туришини таъминлаб, жозибали кўриниш пайдо қилади. Неча йиллар давомида оқиб турган чашманинг музлаши хеч кузатилмаган, у минераллашган юмшоқ ичимлик сувидир. Аниқланишича, мазкур сувнинг таркибида олтин моддаси бор, у ошқозон-ичак хасталикларига даво. Сувдаги йод моддаси буқоқ касаллигига, ноёб бром моддаси эса асаб касалликларига шифо эканлиги қадимдан маълум. Унинг таркибидаги кумуш эритмаси эса сув таркиби яхши сақланишини таъминлайди. Муқаддас чашма сувидан бугунги кунда кўплаб зиёратчилар хам олиб кетадилар.

Қўтирбулоқ чашмасининг балиқлари тоғ дарёларида учрайди, фан тилида сутбалиқ, яъни дарё маринкаси деб аталади. Мазкур балиқлар ўртача 17 йил яшаб, умри давомида чашма суви чиқадиган ариқчаларни қумлардан тозалайди, сувнинг муътадил келишини таъминлаб, хатто уни фильтрлаб беради. Энг қизиғи, балиқлар хеч қандай ташқи озуқасиз, сув таркибидаги микрорганизмлар ва минераллардан озиқланиб яшайверади.

Бу балиқларни истеъмол қилиб бўлмайди, чунки уларнинг ичида қора пардаси бўлиб, увилдириғи захарли, уни тозаламасдан истеъмол қилган одамнинг терисида доғлар пайдо бўлади, кўпроқ истеъмол қилса, ўлимга олиб келади.

Туманимиздаги бу шифобахш, минг дардга даво булоқ ва файзли қишлоқ яқин кунларда обод, хиёбонли, фавворалар қурилган, ям-яшил дарахтзор-у гулзорлар барпо этилган гузал масканга айланишига умид қиламиз. Зеро, бир кун келиб сир-асрорларга тўла қутирбулоқ чашмасидан хорижлик сайёхлар ва юртдошларимизнинг қадамлари узилмаса, Ватанимиз туризм ривожига хисса қушувчи яна бир маскан кенг омма учун кашф этилган бўлар эди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM