НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Оқдарё туман Давлат хизматлари марказида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор қонуний ҳал этиш мақсадига қаратилган навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
 Учрашувда Оқдарё туман ҳокими ўринбосари Н.Маматкаримов, Савдо-саноат палатаси Оқдарё туман бўлими бошлиғи О.Синдоров ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг имтиёзли кредит ажратиш, мулкий ҳуқуқлар ва ерга эгалик ҳуқуқи каби масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ўрганиб ижросини таъминлаш борасида тегишли масъулларга бириктирилди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM