Аброрнинг бандлиги таъминланадиган бўлди

Аброрнинг бандлиги таъминланадиган бўлди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов тегишли масъуллар иштирокида “Қизил тоифа”даги ёшлардан Янгиобод маҳалласи Равот қишлоғида яшовчи Пробация ҳисобида турган Аброр Шамситдинов ва унинг ота-онаси билан учрашди. Мулоқот давомида Аброрнинг  қизиқишлари ва муаммолари ўрганилди ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқишига ҳамда қурилиш соҳасига ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланишида ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM