НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БОЗОРЖОЙ МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БОЗОРЖОЙ МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
_______________________________
Бугун 2-сектор ҳудудидаги Бозоржой маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда Оқдарё туман ҳокими ўринбосарлари Халқ қабулхонаси мудири А.Игамбердиев билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишди. 
Қабулда электр симёғочларни алмаштириш, кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш, канализация, субсидия олиш сингари масалалар билан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ташкилотларига бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM