“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди

 

Бугун туманимизнинг Даҳбед массивида жойлашган Тошкент давлат Аграр университети Самарқанд филиалида Оқдарё туман сектор раҳбарлари  ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш  бўлими томонидан  тумандаги “Қизил тоифа”га киритилган ёшлар, хотин-қизлар ҳамда алеминт тўловчи ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Унда туман ҳокими Ш.Қудратов ҳамда туман сектор раҳбарлари қатнашиб, тадбир жараёнини бевосита кузатиб боришди.

Мазкур меҳнат ярмаркасига Оқдарё тумандаги 65 та корхоналари жалб этилиб, мазкур корхоналар ўзларидаги мавжуд бўлган 697 та бўш (вакант) иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган махсулотларидан наъмуналар билан иштирок этдилар.

Ярмаркада 126 нафардан ортиқроқ фуқаролар, шундан 65 нафардан зиёд хотин-қизлар, 75 нафар ёшлар ҳамда ишсиз фуқаролар иштирок этишди. Ўтказилган “Меҳнат ярмаркасида тегишли ҳамкор давлат ташкилотлари томонидан саноат, ҳизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йуналишларида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига яратилган иш ўринлари бўйича маълумотлар бурчаклари ҳам ташкил этилди.

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан 32 нафарига ўзларига маъқбул келадиган бўш иш ўринларига йўлланмалар  берилди.

Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да иштирок этган ишсиз фуқароларнинг 10 нафари касбга қайта ўқитишга йўналтирилди ва 84 нафар фуқарога меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM