Ҳашар

Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Оқдарё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими  жамоаси қўлни-қўлга бериб, ҳамжиҳат бўлиб, эрта тонгдан ҳашарда фаол иштирок этмоқда.

Ҳашар давомида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби ишлар амалга оширилмоқда. Ташкилот биноси ва унга туташ ҳудудлар тозаланди. Дарахтларга шакл берилди. Атрофдаги ариқлар ичи ва бошқа ҳудудлар чиқиндилардан тозаланди. 
Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM