Гўшт махсулотларини сотишда санитария ва ветеринария қоидаларига риоя этиш бўйича йўриқнома

ГЎШТ ВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган 2008 йил 30 июнь 20-15-222/11-сон]

Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 2-сонли «Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:

1. «Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш Қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.

3. Мазкур Қоидалар тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси бош санитария врачи томонидан 1995 йил 11 январда келишилган ва Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан 1995 йил 12 январда тасдиқланган «Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринар-санитар экспертизаси ва сўйиладиган ҳайвонларни ветеринар кўрикдан ўтказиш қоидалари» қўлланилмасин.

Бошлиқ Н. ЙЎЛДОШЕВ

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM