#Долзарб_40_кунлик

Оқдарё туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги кенг кўламли тадбир ўтказилди

Бугун Оқдарё тумани давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 10 гектар ер майдонида дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида навбатдаги кенг кўламли тадбир ўтказилди. 

Ушбу ҳашарда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда туман экология бўлими давлат инспекторлари иштирокида 20 минг тупдан ортиқ терак кўчатлари экилди.
 
Эслатиб ўтамиз; кузги мавсум давомида туманда 339 800 тупдан ортиқ манзарали ва мевали, бутасимон дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM