Қишлоқ хўжалиги масалаллари бўйича ҳоким ўринбосарлари Туркия Республикасида ўтказилаётган Халқаро кўргазмада иштирок этишмоқда

Қишлоқ хўжалиги масалаллари бўйича ҳоким ўринбосарлари Туркия Республикасида ўтказилаётган Халқаро кўргазмада иштирок этишмоқда

Вилоят  қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва техналогияларни олиб кириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганиш мақсадида Туркия Республикасида ўтказиладиган “Growtech-2022 иссиқхона ва қишлоқ хўжалиги техналогиялари” Халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун 2022 йил 22-27 ноябрь кунлари Самарқанд вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги делегациянинг Туркия Республикасига ташрифи амалга оширилмоқда. Ушбу делегация таркибида Оқдарё туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Абдуллаев ҳам иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги техналогиялари бўйича халқаро тажрибаларни ўрганмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM