ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун туманимизда жойлашган Тошкент давлат аграр Университети Самарқанд филиалида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида Мустақиллик байрами ва янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Маданий – маърифий кечада Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов сўзга чиқиб, барча йиғилганлар – меҳмонлар ва ёшларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз ва янги ўқув йили билан муборакбод этди. 
Тадбирда сўз олганлар талабалик бахтига  муяссар бўлган ёшларни самимий қутладилар ва ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, энг юқори натижаларга эришган ёшлар “Диплом” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM