Муддати ўтган муаммоли кредитларни ундириш масалалари муҳокама қилинди

Муддати ўтган муаммоли кредитларни ундириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Оқдарё тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиобод маҳалласида сектор раҳбари – туман ҳокими Шерзод Қудратов раҳбарлигида туманнинг Халқ банки, Агробанк ва Микрокредит банкларининг раҳбарлари, мижозларга бириктирилган ишчи ходимлари, МИБ ходимлари, маҳалла масъуллари ҳамда кредит муддати ўтган мижозлар иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди. Ҳар бир мижоз билан манзилли ишлаш чораларини кўриш ҳамда кредит қарзларини вақтида ундириш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи кредит қарздорлиги бўлган фуқаролар қарзларни ўз вақтида тўлаш ҳақида огоҳлантирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM