Оқдарё туманида пахта йиғим-терими бошланди

Оқдарё туманида пахта йиғим-терими бошланди

Пахтакорлар учун долзарб дамлар бошланди. Далаларда пахта пишиб етилиб, уни йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, бугун туманнинг “Н.Пиримқулов”, “Амир Темур”, “Янгиқўрғон”, “Самарқанд” муқобил МТП ҳудудларида жойлашган фермер хўжаликлари пахта даласида пахта йиғим-теримига киришилди.
Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов терим ишлари олиб борилаётган мазкур пахта далаларида терим жараёни билан танишиб, теримчиларга шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM