“Оқила аёллар”ҳаракати сардорлари ўзаро тажриба алмашдилар

“Оқила аёллар”ҳаракати сардорлари  ўзаро тажриба алмашдилар

 

   “Оқила аёллар“ ҳаракати “маҳалланинг виждони”га айланиши керак.

Чунки маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди.

Шавкат Мирзиёев.

 

Оқдарё туманидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (НТТ) ўқув марказида Оқдарё туман  “Оқила аёллар” ҳаракати кенгаши аъзоларининг ўзаро тажриба алмашиш, маҳаллаларда янги ташкил этилган “Оқила аёллар”ҳаракати сардорларининг вазифалари ҳамда иш режаларининг амалга ошириш механизмлари  юзасидан семинар тренинг  бўлиб ўтди.

Унда туман “Оқила аёллар” ҳаракати раҳбари  Маматова Ойгул Жияновна маҳалла сардорлари  ўзлари фаолият кўрсатаётган фуқаролар йиғинининг  маъмурияти, фаоллари, имом ҳамда  отинойилар, мактаб ва мактабдаги ота-оналар жамоаси, тадбиркорлар, имконияти чекланган фуқаролар, аёллар дафтари, ёшлар дафтаридаги маҳалладошлари  билан узвий ҳамкорликда ишлаш, тўй- маракаларни тартибга олиш, яшил макон ва обод маҳалла борасидаги ислоҳатларга  кўмаклашиш асосий вазифалари эканлиги тўғрисида маъруза қилди. Бу борада “Олчинтепа, “Даҳбед, “Навоий” ҳамда ”Сўғончи” маҳалла сардорларининг тажрибалари тингланди.

Шунингдек, семинар давомида жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириш ҳамда бу борада маҳаллаларда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида ўзаро тажриба ва таклифлар ҳамда  ижобий, танқидий  мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида “Оқила аёллар ” ҳаракатини маҳалланинг виждонига айлантириш  маҳалла сардорининг саъй-ҳаракати, ташкилотчилиги ҳамда оқилалигига боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM