МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ

Бешинчи сентябрь – Билимлар куни ўқувчиларни ўз бағрига чорлади. Бошланган янги ўқув йилида Оқдарё тумани мактабларининг 1-синфларига 3380 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Катта қувончлар билан кутиб олинган бу кунда барча мактабларда тадбирлар ўтказилди. 
Туман ҳокими Шерзод Қудратов 45-ИДУМ мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, барчани янги ўқув йили билан табриклади.
Тадбир давомида мактабга илк бор қадам қўйган 183 нафар жажжи ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди. 
Маълумот ўрнида, Оқдарё туманидаги мавжуд 56 та умумтаълим мактаблари бугун ўз бағрига 30165 нафар ўқувчини қабул қилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM