Ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

Ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

Маҳалалардаги ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш йўлида Оқдарё туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокимининг ташаббуси билан “AFRASIAB JEANS TEXTILE” МЧЖ ҳамда “ZARAFSHON TEKSTIL” МЧЖ тасарруфидаги Лойиш-1 "Муштарий Оқдарё" тикувчилик фабрикаларидаги бўш иш ўринларига хотин-қизларни жалб этиш борасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Маҳалла ва нуронийлар бошқармаси бошлиғи И.Жабборов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Э.Тошболтаев ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари томонидан маҳалла раислари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва иштирокчи ишсиз аёлларга фабрикалардаги шарт-шароитлар, доимий иш ўрни ва иш ҳақи бўйича тушунчалар бериб, ҳудудларда тарғиботлар олиб бориб, ишсиз хотин-қизларни бўш иш ўринларига жалб этиш зарурлигини таъкидлашди. 

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM