Навбатдаги мурожаатлар жойига бориб ўрганилди

Навбатдаги мурожаатлар жойига бориб ўрганилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов тегишли масъуллар иштирокида Амир Темур ва Авазали маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан жойига бориб, ўрганиш олиб борди. Ўрганиш давомида айрим фуқаролар ўртасидаги келишмовчиликлар бартараф этилиб, муросага келтирилди. Шунингдек, Авазали маҳалласида собиқ чойхона масаласидаги муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM