Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Оқдарё тумани ҳокимининг  ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Луқмонов ва вилоят ҳокимлиги Ижро назорати бўлими раҳбари Зафар Рахимовлар Ишчи гуруҳ томонидан Оқдарё тумани ДМТТ фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан туманда танқидий муҳокама йиғилиши ўтказди.

Муҳокама йиғилишида тумандаги ДМТТларида тартиб-интизом, соҳада таълим-тарбия сифати, кадрлар салоҳияти, ижро интизоми ва болаларни соғлом овқатлантириш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Йўл қўйилиши мумкин бўлган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM