Мустақиллик маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

Мустақиллик маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

”Бугун Оқдарё туман 1-сектор ҳудуди Мустақиллик маҳалласидаги 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратовнинг маҳалла ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. 
Тегишли ташкилот ходимлари иштирокида ўтказилган учрашувда ёшларнинг мурожаатлари эшитилиб, айрим масалалар ўз жойида ҳал этилди. Жумаладан, маҳалла ёшларидан Муҳайё Ваҳобованинг ўзини ўзи банд қилишда кўмак сўраб қилган мурожаати бўйича бир дона тикув машинаси берилиб, мурожаат жойида ҳал этилди. Шу билан бирга, ёшлар томонидан билдирилган муаммолар ҳамда таклиф ва ташаббуслар атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM