Республика ишчи гуруҳи Оқдарё туманида хотин-қизлар фаолияти билан танишди

Республика ишчи гуруҳи Оқдарё туманида хотин-қизлар фаолияти билан танишди

Бугун Республика ишчи гуруҳи аъзолари Президент Админстрацияси масъул ходими Нуриддин Нарматов, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Т.Кадирова, Самарқанд вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси О.Абдураимовалар хотин-қизлар фаолиятини ўрганиш мақсадида Оқдарё туманига ташриф буюрди. 

Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ туман ҳокими ўринбосари Ю.Ўроқова билан биргаликда Оқдарё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими қошидаги “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”, “Тадбиркорлик маркази” ва “Ижтимоий мослашув маркази” фаолияти билан танишди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM