Туғруқхона фаолияти танқидий ўрганилди

Туғруқхона фаолияти танқидий ўрганилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов томонидан туман Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ мажмуаси фаолияти юзасидан танқидий ўрганиш олиб борилди. Туман раҳбари мазкур мажмуада фаолият юритаётган шифокорлар билан суҳбатда бўлиб, шарт-шароитлар, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат билан яқиндан танишди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, мазкур ҳафта якунида туғруқхона фаолияти кенг жамоатчилик, депутатлар муҳокамасига қўйилиши таъкидланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM