KPI – Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини шакллантириш юзасида семинар ўтказилди

KPI – Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини шакллантириш юзасида семинар ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан бугун Оқдарё туман ҳокимлигида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Унда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор котиблари ва ишчи гуруҳи аъзолари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари таклиф этилди.

Семинар давомида сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари, маҳалла масъулларининг KPI кўрсаткичлари ким томонидан, қай тартибда шакллантирилиши, бунда қайси мезонларга кўра баҳо берилиши юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Хусусан, учрашувларда таъкидланганидек, маҳаллалардаги масъулларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тегишли бўлим бошлиғи ва ҳоким ёрдамчилари, уларнинг натижалари бўлса бевосита сектор раҳбари ва туман ҳокимининг рейтинг кўрсаткичларига таъсир кўрсатади.

Бунда барча тузилмаларнинг рейтинг натижалари юқори турувчи органлари томонидан шакллантирилиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига тақдим этилади, фақатгина туман (шаҳар) ҳокимларининг KPI кўрсаткичлари агентлик томонидан умумлаштирилади.

Семинар давомида мавзу юзасидан асосий масалалар кўргазмали воситалар ёрдамида содда тилда тушунтирилиб, тақдимот материаллари тегишлилиги бўйича соҳа масъулларига ҳам тақдим этилди. Жараён давомида семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, кўрсаткичларнинг шаклланиш механизми тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM