1-Сектор штабида муҳим масалалар юзасидан топшириқлар берилди

1-Сектор штабида муҳим масалалар юзасидан топшириқлар берилди

Бугун 1-сектор штабида сектор раҳбари Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. 1-сектор штаби аъзолари ҳамда сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этган мазкур йиғилишда маҳаллаларда ўз соҳалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, солиқ тушумларини ошириш, маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида фуқароларга кредит ажратишда кўмаклашиш, KPI кўрсаткичларини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида фикрлар алмашилиб, сектор раҳбари томонидан масъулларга соҳалар кесимида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM