Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилайлик

 

Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Оқдарё савдо комплекси МЧЖ ва Оқдарё дехқон бозорида тадбиркорлар ва фуқаролар билан фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш, электр қурилмаларидан, маиший газ баллонларидан белгиланган тартибда фойдаланишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирга Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими, Оқдарё туман электр таъминоти корхонаси ҳамда Оқдарё туман газ таъминотида ходимлар жалб қилинди.

Унда бозорларда содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари кенг таҳлил этилди.Хусусан, Оқдарё дехқон бозорида 9 июн куни ёнғин содир бўлганлиги, натижада тадбиркорларга кўп миқдорда зарар етганлиги, ёнғинлар асосан тадбиркорларнинг эътиборсизлиги натижасида келиб чиққанлиги тадбиркорларга тушунтирилди.

Шунингдек, ҳар бир совдо дўкони эгаларига савдо дўконларида носоз, ностандарт электр қурилмаларидан фойдаланмаслик, электр симлари ва кабелларини (ПУЕ-2011) талаблари асосида монтаж қилиш ва ҳимоялаш, савдо дўконларини бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш айтиб ўтилди.

Савдо комплекси ҳудудидаги ёнғин ўчириш қалқонлари кўздан кечирлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги, бозор ҳудудида ёнғинга қарши сув ҳовузи мавжуд бўлсада, сув билан тўлдирилмаганлиги, бозор ҳудудида ёнғин ўчириш автомобили эркин ҳаракат қилолмаслиги аниқланиб, бозор маъмуриятига камчиликларни бартараф қилиш бўйича тақдимнома берилиб, юқори турувчи ташкилотларга ахборотнома киритилди.

 

Шоҳруҳ Махмудов,

Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, капитан

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM