Пиллакорлар рағбатлантирилди

Пиллакорлар рағбатлантирилди

Аввал хабар берганимиздек, Оқдарё тумани пиллакорлари 294 тонна пилла режасини жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига  294,8 тоннадан зиёд “Кумуш тола” тайёрлаб режани 100,3 фоизга, шартнома мажбуриятини 13 иш кунида шараф билан уддаладилар.
Ушбу зафар маррасига эришганлик муносабати билан бугун “Оқдарё ипаги” МЧЖда ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзод Қудратов йиғилганларни қутлаб, самарали ва заҳматли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. Байрамона тадбир давомида туман сектор раҳбарлари томонидан “Кумуш тола” хирмони юксалишида муносиб иштирок этган соҳа масъуллари, профилактика инспекторлари, ММТП раҳбарлари, фермерлар ва звено бошлиқлари ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM