2016 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас меросси фатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган, миллати,  тили ва динидан қатъий назар,  барча ватандошларимиз орзиқ ибкутадиган, томмаънодаги умум халқ байрамига айланибқолди.

Шарқонаянгийилнингбошланиши, табиатуйғонишининграмзи, аслмиллий,энгардоқлибайрамбўлмиш Наврўзнинг одамзотнинг табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашида, жамиятимиздамеҳр-оқибат ва ҳам жиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитиниянада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизни миллий анъаналаримизга садоқат ва умумин соний қадриятларга ҳурмат руҳида камолт оптиришдаги ўрни ва таъсирит обораортиб бораётганини инобатга олиб ҳамда бу қутлуғ  айёмниюксаксавияда  нишонлаш мақсадида:

1. 2016 йилги Наврўз умум халқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси вавилоятлар марказларида,  барчашаҳар,туманвақишлоқлардаумумхалқсайилларишаклидаюқоридаражадаўтказишгақаратилганташкилий - амалий, маданий-маънавийтадбирларрежасиниўнкунмуддатдаишлабчиқсинваамалгаоширсин.

2. Тадбирлар режасини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

Наврўз кунларида инсон ўзини табиат билан узвий боғланганини, унинг ажралмас бир қисми сифатида ҳис этишини ифода этадиган, атроф-муҳитни, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват қиладиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;

барча шаҳар ва қишлоқларимизда бўлиб ўтадиган тадбирларда, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш;

Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида ўз аксини топган меҳр-мурувват, аҳиллик ва тотувлик, ёши улуғ инсонлар, табаррук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш;

янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, яшариш ва янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз фаслида маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шунингдек, профессионал ва истеъдодли эстрада ижрочиларини танлов асосида жалб этиш;

байрам дастурларини тайёрлашда фольклор санъатининг энг яхши намуналарини, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган мумтоз куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.

3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Жаҳон” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур  қарорнинг  ижросини  таъминлаш  Ўзбекистон  Республикасининг  Бош  вазири  Ш.Мирзиёев  зиммасига  юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2016 йил 19 февраль   manba:Samarkand.uz

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM