Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Примкент МФЙда маҳалла раиси ташаббуси билан ”Яшил макон”  лойҳаси доирасида маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қабристон ёнидаги ”Ўғил тепа” ва ”Қиз тепа” тепаликларини атрофини ҳам кўкаламзорлаштириб арчазорга айлантириш режалаштирилган. Бундан ташқари маҳалла ташаббуси билан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди "Ёшларни инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш орқали уларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш" мавзусида Давлат грантларини ажратиш учун 4-тур танловида ўз лойҳаси билан қатнашиб, маҳалла аҳолиси учун электрон ва бадиий адабиётлар тўпламига эга бўлган ”Келажак кутубхонаси”  ўз иш фаолиятини бошлаш арафасида. Оқдарё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ю.Ўроқова қилинган ишларни ўрганиб, ўзининг керакли маслаҳат ва тавсияларини берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM