Топшириқлар ижроси жойида ўрганилди

Топшириқлар ижроси жойида ўрганилди

Туманимиз марказидаги Амир Темур шоҳ кўчасида давом этиб келаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари, кўча ёқасидаги йўлаклар, бетон ариқлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов тегишли масъулларга топшириқлар берган эди. Бугун туман раҳбари берилган топшириқлар ижросини жойига бориб ўрганди. Шунингдек, ҳоким йўл қурилиши мутасаддилари билан учрашиб, мазкур кўчада амалга оширилаётган қурилиш ишларини тезлаштириш, бетон ариқларда оқова сувлар тўхтаб қолишига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш борасида топшириқлар берди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM