спорт

Спортнинг Қўл тўпи тури бўйича Оқдарё туман Туризм ва спорт бўлими ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги мусобоқаси ўтказилди.

Бугун Оқдарё педагогика коллежида ўтказилган мазкур мусобақага 100 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар қамраб олинди. Якуний натижаларга кўра қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада1-ўринни Иштихон тумани жамоаси, 2-ўринни Оқдарё тумани 18-мактаб жамоаси ва 3-ўринни Оқдарё тумани 19-мактаб жамоаси эгаллашди.
Ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада эса 1-ўринни Оқдарё тумани 18-мактаб жамоаси, 2-ўринни Иштихон тумани жамоаси ва 3-ўринни Оқдарё тумани 11-мактаб жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар Оқдарё туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда туман БЎСМ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM