Оқдарёга янги ҳоким тайинланди

Оқдарёга янги ҳоким тайинланди

 

Бугун халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 49-сессияси ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.

2020 йилдан буён Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Сулаймонов Нажмиддин Бахриевични бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Қудратов Шерзод Асадович номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Қудратов Шерзод Асадович Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM