Якка тартибда таълим олувчи ўқувчилардан хабар олинди

Якка тартибда таълим олувчи ўқувчилардан хабар олинди

Оқдарё туманида соғлиги борасида муаммолари бўлган мактаб ўқувчиларини ўз уйларида якка тартибда таълим олишларига шарт-шароитлар яратиш, фанларни ўзлаштиришини назорат қилиб бориш шунингдек, уларни ҳолидан хабар олиб, қалбларига оз бўлсада қувонч бахш этиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, Оқдарё туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ўринбосари А.Бозоров ҳамда врач эпидемиолог Р.Сафаровлар Истиқлол маҳалласи Оқсилот қишлоғида яшовчи 2-синф ўқувчилари, 2013 йилда туғилган Эшпўлатова Умида ҳамда Авазали маҳалласи Қоратери қишлоғида истиқомат қилувчи Хидиров Қиличбекларнинг ҳолидан хабар олиб, ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари тақдим этишди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM