Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси ўтказилди

Бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.
 Дастлаб, сессия кун тартибига киритилган Самарқанд шаҳрини кенгайтириш ва миллион шаҳарга айлантириш  муносабати билан Оқдарё тумани ҳудудидан Самарқанд шаҳар ҳудудига қўшиб олинадиган ҳудудлар тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг маърузаси тингланди. 
Шунингдек, сессия ишида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов ҳамда Бошдархон, Пўлатдархон сайлов округларидан туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб масала юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Сессияда кун тартибидаги масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати  

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM