Ҳудудларни яшил масканга айлантирамиз...

Ҳудудларни яшил масканга айлантирамиз...

Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” кўчат ўтқазиш акцияси давом этмоқда. Шу кунларда қай бир ҳудудда борманг дарахт кўчати экилаётганига гувоҳ бўласиз.

Бугун эрта тонгдан Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов бошчилигида туманда навбатдаги кўчат экиш тадбири ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар, туман ҳокимлиги ходимлари ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда Амир Темур шоҳ кўчасининг Лойиш шаҳарчасига кириш қисми бўйлаб манзарали арча кўчатлари экилди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM